Ўзбекистонда микрокредит олиш

Ўзбекистонда микрокредит олиш

PulMan компанияси манфаатли шартларда микрокредит олишни таклиф қилади. Биз қарзни автомобиль гарови асосида паст – ойлик 3,6 % фоиз ставкаси билан тақдим этамиз.
Машинадан фойдаланиш ҳуқуқи мижоз ихтиёрида қолади, биз мижоз микрокредитни нима мақсадда олаётганини сўрамаймиз.
Қисқа муддат ичида аризани кўриб чиқамиз ва тўловни амалга оширамиз.
Қарзга пул олиш
Хисоблаб чиқмоқ қиймати
Хар ойлик тўловнинг тахминий миқдорини сайтдаги калкулятор ёрдамида, миқдори ва муддатини танлаб ҳисобланг

Микрокредитни расмийлаштириш афзалликлари

PulMan компанияси мақбул шартларни таклиф этади:

  • Катта кредит лимити. Гаровга қўйилган мулкнинг реал қийматига ва анкета маълумотларига қараб, мижоз 5 млн сўмдан 100 млн сўмгача қарз маблағини олади. Йирик қарз маблағини олиш ва кўплаб молиявий масалаларни ҳал қилиш имконини яратади.
  • Расмийлаштириш жараёнининг қулайлиги. Кредит олишда мижоз учун кафиллар талаб этилмайди , кўп миқдорда расмий маълумотномалар суралмайди. 17 млн сўмгача бўлган миқдордаги маблағни олиш учун ариза расмий даромад талаб этилмаган холда кўриб чиқилади.
  • Қарзни узишнинг мослашувчан муддатлари. Микроқарз 3 ойдан 24 ойгача бўлган муддатга берилади. Аризани тақдим этаётганда мижознинг ўзи кредитлашнинг оптимал давомийлигини танлайди. Қарз ўз вақтида узилганида кредит тарихи яхшиланади.
  • Харажатларнинг камлиги. Кредитор баҳолаш харажатларини ўз зиммасига олади. Тўловни мижоз нотариус хизматлари учунгина амалга оширади.

Микромолия ташкилотига душанбадан шанбагача мурожаат қилиш мумкин. Одатда ариза расмийлаштирилган вақтдан бошлаб маблағ ажратилгунга қадар бир кундан кам вақт кетади.

Пулман компаниясида онлайн микроқарз олиш қандай амалга оширилади?

Бунинг икки йўли бор:

  • Эҳтимолий кредит суммасини олдиндан ҳисоблаш учун ариза қолдириш. ММТ сайтининг бош саҳифасидаги калкулятор ёрдамида қарз маблағининг тахминий миқдорига аниқлик киритиш мумкин. Сўров юборилганидан кейин мижоз билан PulMan ходими боғланади ва кейинги ҳаракатлар ҳақида маълумот беради. Сўнгра қарз олувчи ўзига қулай бўлган вақтда ахборотни текшириш ва шартнома тузиш учун ММТнинг филиалига ташриф буюриши керак бўлади.
  • Ташкилот офисида аризани дарҳол расмийлаштириш. PulMan компаниясининг бўлимлари Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида мавжуд бўлиб, офислар тармоғи мунтазам равишда кенгаймоқда. Мижоз консультант ҳамроҳлигида  аризани тўлдиради. Бунчда у ўзи билан ҳужжатларни (шахсни тасдиқловчи гувоҳнома, техпаспорт) олиб келган бўлиши лозим. Агар мулк эр/хотин никох даврида харид қилинган бўлса, офисга у билан бирга келиши ва никоҳ ҳақидаги гувоҳномани тақдим этиши зарур бўлади. Бунда барча ҳужжатларнинг асл нусхалари керак бўлади.

Мижознинг хохишига қараб келишилган пул маблағи унинг банк картасига ўтказилади ёки нақд пулда берилади (бу танланган бўлимга боғлиқ).

Кимлар микрокредит олиши мумкин?

PulMan компанияси қуйидаги талабларга мос келадиган мижозларга кредит тақдим этади:

  • Ёши. 21-60 ёшдаги эркаклар ва 21-55 ёшдаги аёлларнинг аризалари кўриб чиқилади.
  • Доимий иш жойи. Бу мажбурий талаб, усиз кредит тақдим этилмайди. Бироқ даромаднинг минимал чегараси белгиланмаган, шу боис ҳар қандай миқдорда маош олувчи шахслар кредит маъқулланишига умид қилишлари мумкин.
  • Шахсий мулк сифатида автомобилга эга бўлиши. Шунингдек мулкни гаровга қўйиш ҳуқуқи кўрсатилган бош ишончнома ҳам қабул қилинади.

PulMan компаниясида турли транспортни гаровга қўйиш мумкин:

  • Енгил (ҳар қандай марка ва модель).
  • Юк (максимал оғирлиги —7,5 тонна).
  • Микроавтобус (ўриндиқлари сони — 16 тагача).

Автомобилларга қўйиладиган умумий талаб — 2000 йилдан бошлаб чиқарилган бўлиши лозим.

Савол-жавоб