PulMan компаниясида автомобиль эгалари учун энг қулай шароитлар яратилган:
Автомобил билан гаровга олинган ҳайдаш ҳуқуқи билан пул
Ҳайдаш ҳуқуқи билан автомобиль гарови асосида кредит олиш шартлари
Биз транспортни баҳолаш қийматининг 70% гача кредит берамиз. Биз ҳайдаш ҳуқуқи билан автомобиль гарови асосида 5 млн дан 100 млн сўмгача кредит тақдим этамиз.
Биз фақат мукофот ҳақини ҳисоблаймиз. Ҳар бир кредитлаш ойи учун қарз олувчи 3,6% ни тўлайди, яширин комиссия мавжуд эмас.
Биз банклардан фарқли ўлароқ кўп сонли маълумотномаларни талаб қилмаймиз. 15 млн сўмгача бўлган кредитни расмийлаштириш учун ҳужжатларнинг кичик пакети етарли.
Дастлабки қарз суммасини офисга келишингиздан олдин айтамиз. Автомобилингиз гарови асосида бериладиган кредитнинг тахминий миқдорини, унинг русумини, моделини ва чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда, онлайн-калькулятор ёрдамида аниклаш мумкин, бироқ аниқ жавобни офисга келганингиздан кейин оласиз.
Автомобилга қўйиладиган талаблар
PulMan ММТ гаров сифатида ушбуларни қабул қилади:
- 2000 йилдан кейин чиқарилган машиналар;
- енгил автомобиллар, оғирлиги 7,5 тоннагача бўлган юк машиналари, микроавтобуслар (16 тагача ўриндиқли);
- Транспорт воситаси Ўзбекистонда божхона расмийлаштирувидан ўтган булиши талаб этилади.
Фойдаланиш ҳуқуқи билан автомобиль гарови асосида кредит расмийлаштириш учун барча ДАН жарималари тўланган булиши сўралади.
Қарз олувчига қўйиладиган талаблар
Бизга қуйидаги шахслар мурожаат қилиши мумкин:
- 21 ёшдан 60 ёшгача (эркаклар) ёки 55 ёшгача (аёллар) бўлган шахслар;
- доимий иш жойига эга кишилар;
- автомобилга эгаликни тасдиқлайдиган ҳужжатга эга шахслар, шунингдек бош ишончномага эга ва унда автомобилни гаровга қўйиши мумкинлиги кўрсатилган мижозлар.
Аризани кўриб чиқиш учун ММТ офисига паспортнинг асл нусхаси ва автомобилнинг техпаспорти билан мурожаат қилиш керак. Агар машинани никоҳ даврида харид қилган бўлсангиз, унда рафиқангиз ёки турмуш ўртоғингиз, битим пайтида никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси билан иштирок этиши керак бўлади.
Кўп ҳолларда мижоз кредитни офисга келган куни нақд шаклда ёки картасига пул утказиш йули билан олади.
Эксперт машинани кўздан кечиради, унинг техник ҳолатини текширади ва транспорт воситасининг ўртача бозор қийматини белгилайди. Баҳолаш ишлари бепул амалга оширилади.