PulMan микромолия ташкилоти энг қиска фурсатларда молиявий масалаларни ҳал қилишда сизга ёрдам беради. Андижонда автомобил гарови асосида кредит расмийлаштириб, мурожаат куниёқ керакли суммани бўлинмамизга ташриф буюрган ҳолда олиб кетишингиз мумкин. Мижозларимиз, машинанинг реал бозор қийматидан 70% гача бўлган миқдорда кредит маблағини олиш имкониятига эга.
Нега Pulman компаниясини танлашади?
Биз қарз олувчиларнинг кўпчилиги учун қулай бўлган шартларни таклиф қиламиз:
- Автомашина бутун кредитлаш даври мобайнида мижозда қолади.
- Ҳужжатларнинг катта тўпламини йиғиш шарт эмас. Агар мижоз 15 млн сўмгача кредитга ариза берса, тўловни амалга ошира олиш қобилиятини тасдиқлаш учун минимал ҳужжатлар пакети талаб қилинади.
- Пулларни банк картасига олиш мумкин.
- Бизда — минимал фоиз ставкаси. Ҳар ойда қарз олувчи 3,6% тўлайди.
Автомобилни баҳолаш ишларини бепул амалга оширамиз.
Ким Андижонда автомобил гарови асосида қарз олиши мумкин?
Кредит тасдикдан муваффақиятли ўтиши учун доимий даромадга эга 21 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ва 21 ёшдан 55 ёшгача бўлган аёллар хужжат расмийлаштиришлари максадга мувофиқ бўлади.
PulMan компанияси гаров сифатида қуйидаги автомобилларни қабул қилади:
- 2000 йилдан кейин ишлаб чиқарилган транспорт воситалари;
- Ўзбекистон божхонасида расмийлаштирилган автомобил;
- ҳибсда бўлмаган, амалдаги жарималарсиз машиналар.
Енгил ёки оғирлиги 7,5 тоннадан ортиқ бўлмаган юк машиналари тўғри келади. Микроавтобусдан (максимум – 16 та йўловчига мўлжалланган) ҳам фойдаланиш мумкин.
Андижонда автомобил гарови асосида кредитни қандай олиш мумкин?
Бевосита офисга келиш ёки онлайн-аризани қолдирган ҳолда, даставвал кредитнинг таҳминий ҳисобига буюртма бериш мумкин. Менежер билан тафсилотлар муҳокама қилинганидан кейин автомобилни баҳолаш, ҳужжатларни текшириш ва шартнома тузиш учун PulMan компаниясининг бўлимига ташриф буюриш керак бўлади.