Ўзбекистонда гаров асосида кредит

Ўзбекистонда гаров асосида кредит

Гаров асосида кредит — ҳар қандай мақсадлар учун пул маблағини тез олиш имконини берадиган хизмат.
PulMan микромолия ташкилоти Ўзбекистонда қарз олувчиларга ҳамкорликнинг оддий ва шаффоф шартларини таклиф қилади.
Кредитнинг ушбу компанияда маъқулланиш имконияти банкникига қараганда юқорироқ, аризаларни кўриб чиқиш эса жуда кам вақтни олади.
Қарзга пул олиш

Гаров асосида кредит ўзи нима?

Гаров асосида микроқарз — бу қўшимча мулк билан таъминганликни кўзда тутадиган кредитлаш тури. Мижоз ММТга қарз тўланишининг кафолати сифатида муайян активларни тақдим этади. Компания қарз олувчига тақдим этишга тайёр пулнинг аниқ миқдори гаров мулки баҳоланганидан кейин белгиланади.

Хисоблаб чиқмоқ қиймати
Хар ойлик тўловнинг тахминий миқдорини сайтдаги калкулятор ёрдамида, миқдори ва муддатини танлаб ҳисобланг

Гаров асосида кредитнинг қарз олувчи учун афзалликлари

PulMan компанияси гаров асосида кредит олишни танлаган мижозлар учун қуйидагиларни таклиф этамиз:

  • Катта кредит лимити. Гаров эвазига кредит олиш. Автомобилнинг баҳоланган қийматига қараб 5 миллион сўмдан 100 миллион сўмгача кредит.
  • Паст фоиз ставкаси. Хизмат кўрсатганлик учун комиссия ҳақи гаровсиз кредитдан фойдаланишга қараганда камроқ – ҳар ойда бор-йўғи 3,6%.
  • Қарзни узишнинг мақбул муддатлари. Ўзбекистонда гаровсиз қарз маблағи  одатда бир неча ҳафтага берилади. PulMan компанияси эса шартномани 3-36 ойга расмийлаштиришни таклиф қилади.

ММТда машина гарови асосида микрокредитни муддатидан олдин, жарималарсиз узиш мумкин. Компания мулкнинг ўртача бозор қийматидан 70% гача бўлган пул миқдорини тўлайди.

Гаров предмети

Биз гаров сифатида Ўзбекистон  рақамлари билан  харакатланаётган автомобилларни қабул қиламиз. Транспорт воситаларига қўйиладиган талаблар минимал:

  • Ишлаб чикарилган йили — 2000 йилдан бошлаб.
  • Тури — енгил, юк (7,5 т гача), микроавтобус (16 та ўриндиқгача).
  • Автомобиль жарималари йўқлиги.
  • Машина гаровда бўлмаслиги керак.

Мижозларнинг аксариятини PulMan компаниясида машинани баҳолаш ишлари бепул амалга оширилиши ҳолати жалб қилиши мумкин.

Автомобилни гаровга берган мижоз қарз тўлиқ узилгунга қадар транспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Одатий қулайликдан воз кечишга ва машина қандай шароитларда сақланаётганидан ҳавотир олишга хожат йўқ.

Машина гарови асосида кредитни қандай расмийлаштириш мумкин?

Расмий сайтда автомобиль гарови асосида кредитни ҳисоблаш учун калькулятор мавжуд, у машинанинг ишлаб чиқарилган йили, русуми, моделини ҳисобга олган ҳолда эҳтимолий қарз миқдорини билишга ёрдам беради. Бироқ бу факатгина танишиб чикишингиз учунгина мўлжалланган ахборот ҳисобланади, чунки маъқулланган кредитнинг аниқ миқдори автомобилнинг ҳолатига ва мижоз томонидан тақдим этилган ҳужжатларга боғлиқ бўлади. Аризани юборганингиздан кейин компания мутахассиси сиз билан боғланади ва батафсилроқ маълумотни телефон орқали операторлар тақдим этишади.

Автомобилни эксперт баҳолаши ва шартнома тузиш учун қарз олувчи PulMan компаниясининг исталган филиалига ташриф буюриши керак. Офисларимиз Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида душанбадан шанбага қадар  ишлайди. Қарз маблағлари нақд пулда ёки картага ўтказилади.

Агар сўров маъқулланган бўлса, мижоз нотариус хизматлари учун тўловни амалга оширади ва керакли суммани энг қисқа фурсатларда қабул қилиб олади. Шундай қилиб, кредитни одатда PulMan офисига келган кунингизда олишингиз мумкин.  Биз билан кўпгина банклардаги каби қарорни бир неча кунлаб кутмайсиз. Ҳатто шошилинч молиявий масалаларни ҳам тезда ҳал қила оласиз.

Қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Кредитни расмийлаштириш учун қуйидагиларнинг асл нусхалари талаб қилинади:

  • автомобиль эгасининг паспорти (эски ёки янги намунадаги);
  • автомобилнинг техпаспорти;
  • агар машина никоҳ даврида харид қилинган бўлса — никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома, шунингдек битим пайтида эр/хотиннинг иштироки зарур.

Агар мижоз 17 млн сўмгача пул қарз олмоқчи бўлса, у расмий даромадини тасдиқлаши талаб қилинмайди.

Савол-жавоб