Бухоро шаҳрида автомобил билан гаровга олинган кредит

Қарз олувчига қўйиладиган талаблар
  • Автомобил ёки нотурар кўчмас мулкнинг мавжудлиги
  • Ёши 21-60
  • Доимий иш жойи
  • Паспортнинг асли ва мулк ҳужжатлари
Aвтомобилга талаблар
  • 2000 йилдан кейин ишлаб чиқарилган
  • Гаровда/ҳибсда турмайдиган
  • Ўзбекистонда божхона расмийлаштирувидан ўтган
  • Енгил автомобиллар, микроавтобуслар, юк машиналари, қишлоқ хўжалиги техникаси
Кўчмас мулкка қўйиладиган талаблар
  • Нотурар кўчмас мулк сифатида рўйхатдан ўтган
  • Гаровда/ҳибсда турмайдиган
  • Ҳуқуқий ҳужжатларнинг мавжудлиги
  • Ташландиқ бўлмаган
Хисоблаб чиқмоқ қиймати
Хар ойлик тўловнинг тахминий миқдорини сайтдаги калкулятор ёрдамида, миқдори ва муддатини танлаб ҳисобланг

Моддий муаммолар юзага келганида, сиз уларни осон ва қисқа фурсатларда  ҳал қилишни истайсизми?. Агар сизда машина бўлса, Бухорода автомобил гарови асосида кредит олиш учун ариза қолдиришга ҳаракат қилиб кўринг. PulMan ММТда мижозларга транспорт воситасининг бозор нархидан 70 фоизигача миқдорда қарз маблағлари ажратилади, компаниянинг ойлик комиссияси – 3,6%.

PulMan ММТнинг афзалликлари

Сиз бизга мурожаат қилган ҳолда:

  • Тез жавоб оласиз. Компания офиси душанбадан шанбагача ишлайди, автомашинани ва ҳужжатларни текшириш энг қисқа фурсатларда бажарилади. Сўралган маблағлни офисимизга келган куннинг узидаёқ пластик картангизга олиш имконияти мавжуд.
  • Автомобилдан фойдаланишда давом этасиз. Ломбардлардан фарқли ўлароқ, PulMan компанияси кредит тўлалигича ёпилгунга қадар қарз олувчининг транспортини олиб қўймайди.
  • Профессионал баҳоловчининг хизматлари учун қўшимча пул тўламайсиз. Мижоз ўз зиммасига оладиган ягона харажат – бу нотариус хизматлари.

15 миллионгача бўлган кредит учун,  расмий даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинмайди.

Бухорода автомобиль гарови асосида қарзни ким расмийлаштириши мумкин?

Биз 21 ёшдан пенсия ёшигача (55 ёш – аёллар учун, 60 ёш – эркаклар учун) бўлган ҳамда расмий даромадга эга мижозлар билан ҳамкорлик қиламиз. Автотранспортга қўйиладиган талаблар – минимал:

  • автомобиль ишлаб чиқарилган йил — 2000 йилдан юқори;
  • тури — енгил, юк машиналари (кўпи билан — 7,5 т), микроавтобус (ўринлар сони — 16 тагача);
  • ЙХКни  бузганлик учун тўланмаган жарималари бўлмаслиги керак;
  • Транспорт воситаси Ўзбекистон божхонасида расмийлаштирилган бўлиши лозим.

Машина эгаси ёки транспорт воситасини гаровга қўйиш ҳуқуқи учун бош ишончномаси бор киши қарз маблағини олиши мумкин.

Бухорода автомобиль гарови асосида кредитни қандай олиш мумкин?

Шартнома тузиш учун мижозлар ўз паспортини ва машинанинг техник паспортини тақдим этади. Агар транспорт воситаси никоҳ даврида расмийлаштирилган бўлса, қўшимча равишда никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома сўралади, шунингдек битим тузилаётган пайтда мижоз турмуш ўртоғининг/рафиқасининг иштироки талаб қилинади.
Сайтимизда кредитни дастлабки онлайн-ҳисоблаш опцияси мавжуд, бироқ ММТ мижоз офисга ташриф буюрганидан кейингина якуний хулосани бера олади.