Энди қарз олиш учун банкка бориш, кўплаб ҳужжатларни тўплаш учун вақт сарфлаш ва банк хулосасини узоқ вақт кутиш шарт эмас. PulMan компанияси қулайроқ ва тезроқ йўлини таклиф қилади – Термизда автомобиль гарови асосида кредит. Биз қарз олувчилар учун қулай шартларни кафолатлаймиз.
PulMan ММТни танлаш учун 4 сабаб:
Ташкилотимизда:
- автомобиль таннархи қийматини сунъий камайтиришмайди — мижозларга транспорт воситасининг бозордаги реал нархидан 70% гача миқдори берилади;
- кредит тўланадиган давр мобайнида машина олиб қўйилмайди — автомобилдан олдингидай фойдаланишда давом этасиз;
- катта комиссия ҳаққи талаб қилинмайди — қарз олувчи кредитдан фойдаланганлик учун ҳар ойда бор-йўғи 3,6% тўлайди;
- кредит буйича қарорни бир неча кунга чўзиб ўтирмайди — одатда қарз маблағини, автомашина ва ҳужжатлар текширилиб, нотариус харажатлари тўланганидан кейин шу захоти олиш мумкин.
Термиздаги офис Душанбадан Шанбагача ишлайди, бизга ўзингизга қулай вақтда мурожаат қилишингиз мумкин. Шунингдек, қарз маблағини мурожаат кунининг ўзидаёқ картага олиш имконияти ҳам мавжуд.
Термизда автомобиль гарови асосида қарз маблағи кимга берилади?
Бизнинг мижозга қўядиган талабларимиз:
- Ёши — 21-55 ёш (аёллар) ва 21-60 ёш (эркаклар).
- Мижоз расмий даромадга эга бўлиши керак. Агар мижоз 15 млн.дан кўп маблағ олишни истаса, даромади борлигини тасдиқлаши лозим.
Автотранспортга қўйиладиган талаблар:
- Чиқарилган йили — 2000 йил ва ундан юқори.
- Тури — енгил автомобиль, микроавтобус (16 та ўриндиққача), юк машинаси (оғирлиги — 7,5 тоннагача).
- Тўланмаган ДАН жарималари бўлмаслиги лозим.
- Расмийлаштириш пайтида гаровда бўлмаслиги керак.
- Ўзбекистонда божхона расмийлаштирувидан ўтган бўлиши зарур.
Термизда автомобиль гарови асосида кредитни қандай расмийлаштириш мумкин?
Ҳужжатлар ва транспорт воситасини текшириш ишларини офисда амалга оширамиз, аммо, агар мижознинг хоҳиши бўлса, автомобилнинг ишлаб чиқарилган йили ва русумини ҳисобга олган ҳолда, кредитнинг дастлабки тахминий суммасини сайтда онлайн-ариза ёрдамида билиб олиш мумкин.
Эсингизда бўлсин, бу тахминий маълумот: аниқ жавобни машина баҳоланиб, бўлимда шахсий маълумотлар таҳлил қилинганидан кейингина билиш мумкин.